English На русском Ўзбекча
O`zelektroapparat-Electroshield \ Компания ҳақида

Янгиликлар:

  • Обновлена информация для акционеров

    от 11.11.2019
    Обновлена информация для акционеровчитать далее...
  • Опубликованы финансовые отчетности по итогам 2018 г

    от 09.07.2019
    Опубликованы финансовые отчетности по итогам 2018 гчитать далее...
  • К сведению акционеров АО «O′ZELEKTROAPPARAT – ELECTROSHIELD»!

    от 27.05.2019
    АО «O’ZELEKTROAPPARAT–ELECTROSHIELD», расположенное по адресу:...читать далее...

Обуна янгиликларни почта бўйича:

қидирув сайтда:

Компания ҳақида

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар. «O'zelektroapparat-Electroshield» зга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз тўғрисида маълумотларни тақдим этамиз. Корхона электротехник маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши бўйича бой тарихий анъаналарга эга бўлган «Средазэлектроаппарат»Илмий ишлаб чиқариш бирлашманинг собиқ бош корхонаси базасида фаолият юритади. Бу йил корхонамиз ташкил этилганига 75 йил бўлди ва фахрланадиган нарсамиз ҳам йўқ эмас.

«O'zelektroapparat-Electroshield» маркасидаги маҳсулотлар, турар жой ва ишлаб чиқариш корпусларда, кемаларда, сув ости кемаларда,ва самолетларда, нефть-ва газ ўтказгичларда, темир йўл магистральларда, қишлоқ хўжалик ва гидротехник иншоотларда, иссиқлик,гидро ва атом электростанцияларда яхши хизмат қилаяпти. Корхонада металлга ишлов берадиган замоанавий станоклар «BYSTRONIC» (Швейцария), «FINN POWER» (Финляндия), ишлов берадиган комплекс «HAAS» (АҚШ), кукунли бўёқ бўйича линия«Тристан» (Россия Федерацияси) ва«TAISS» (Италия), руҳ асосидаги қопламаларни тушириш бўйича гальваник линия «GALVOUR» (Швеция) ўрнатилган.

«O'zelektroapparat-Electroshield» ҲЖ фаолиятининг предмети – электротехник маҳсулотларнинг кенг гаммасини ишлаб чиқаришдир:

  1. 6(10) - 220kV кучланиш билан комплектли трансформатор подстанциялар;
  2. 110, 220 kV кучланиш билан тортиш комплектли трансформатор подстанциялар;
  3. 6(10), 20, 35kV комплектли тақсимлайдиган қурилмалар;
  4. карьерлар учун юқори вольтли асбоб ускуналар;
  5. трубопроводларнинг катодга оид ҳимоя қурилмалари;
  6. кон ва шахта асбоб ускуналари;
  7. микропроцессор терминаллар асосида РҲА шкафлари;
  8. паст вольтли комплектли қурилмаларни;
  9. конденсатор қурилмларни;
  10. 0,4, 10, 35 ва 110kV кучланишга ажратгичлар ва узгичларни;
  11. паст вольтли аппаратурлар ва электромонтаж маҳсулотларни;
  12. ҳалқ истеъмол товарлар ва металл мебеллар ҳамда металлоконструкцияларнинг кенг мажмуисини;

Корхона қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  1. гальванизациялаш билан қоплаш;
  2. листланган металлни лазер билан кесиш;
  3. металлоконструкцияларни полимерга оид бўяш;
  4. лойиҳалаш;
  5. автоматлаштириш тизимни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар;
  6. шефмонтаж.

Ҳозирги кунда корхонамиз лойиҳалашдан бошлаб то асбоб ускналарни ишга тушириш-созлаш ишлар ўтказилишини охирига етказиб, комплекс ечимларни таъминловчиси каби ўзини намоён этаяпти. Биз кучалниш синфи 35-220 kV бўлган

подстанцияларни лойиҳалашдан бошлаб то уни ишга туширишгача бўлган барча ишлар комплексини бажарамиз.”под ключ” Корхона муҳандис тармоқларни ва бино ҳамда иншоот тизимларни лойиҳалаш, шунингдек хавфлилиги юқори бўлган ва яширин хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаш, шу жумладан кучланиши 10 kV дан 500 kV гача бўлган электр станциялар ва подстанцияларнинг электр асбоб ускуналарини лойиҳалаш хуқуқига лицензияга эгамиз.

Лойиҳаларни амалга оширилиши Ўзбекистон ва яқин хорижий мамлакатларни етакчи лойиҳалаш ташкилотлари билан яқин ва ўзаро фойдали хамкорликда бажарилади

Корхонанинг сервис хизмати томонидан етказиб берилган асбоб ускуналарни кундаги кафолатли ва пост кафолатли хизмати, шуниндек кучланиши 6(10)-35kV бўлган ишлаб чиқарилаётган электр асбоб ускуналарни шеф-монтажи ва созлаши бўйича хизматлар кўрсатилмоқда.

Корхонада Ўзстандарт агентлиги томонидан техник ваколатга акредитацияланган лаборатория фаолият юритмоқда. 2007 йилдан корхонада ISO 9001:2000 ХС асосида сифат менежмент тизими жорий этилган ва яхши натижалар билан ишламоқда, 2010 йлдан - ISO 9001:2008. 2013 йлнинг февраль ойида ISO 9001:2008, ISO 14001:2004, OHSAS 18001:2007 халқаро стандартлар асосида сифат, экология, соғлиқни сақлаш, ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менежментнинг интеграцияланган тизимини жорий этиш бўйича иш тугатилган.

Марказий Осиёда «O'zelektroapparat-Electroshield» ХЖ - «ГК «Электрошчит» - ТМ Самара» ЁҲЖ нинг мухтор вакилидир ва ўзи ишлаб чиқараётган барча спектрдаги маҳсулотни мамлакатнинг регионларига етказиб беришни амалга оширади.

Энг яхши истаклар билан,

Владимир Роюк, Бош директор

 

Warning: PHP Startup: Unable to load dynamic library '/usr/local/php-5.6.40/lib/php/20131226/http.so' - /usr/local/php-5.6.40/lib/php/20131226/http.so: cannot open shared object file: No such file or directory in Unknown on line 0